24 January 2023
21:24 - Германия Украинага ҳужумчи танклар етказиб беришни кечиктирмоқда, шу билан НАТО бирлигига таҳдид туғдирмоқда. Нима қилиш керак? Мухолифат нима дейди?

АҚШ нашрлари Киевга ҳарбий ёрдам масаласи муҳокама қилинган Рамштайн базасидаги музокаралар якунларини сарҳисоб қилди, яъни резюме тайёрланди.

Маълумки, 20 январ куни АҚШнинг Германиядаги Рамштейн авиабазасида НАТOга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Киевнинг Россияга қарши урушдаги энг йирик донорлари янги ёрдам пакетларини (АҚШдан 2,5 миллиард долларлик, Германиядан эса бир миллиард евролик қурол-яроғ) эълон қилган бўлса-да, томонлар рамзий аҳамият касб эта бошлаган асосий масала бўйича келишувга эриша олмади. Бу Германиянинг Leopard-2 танкларини Украинага етказиб бериш масаласи.

Германия ҳукумати ҳали ҳам на ўз танкларини юбориш, на бошқа давлатларнинг Leopard’ларни юборишига рухсат бериш бўйича охирги қарорини билдирмаяпти. Бу маълум маънода Россияга ёрдам бўлмоқда. Ваҳоланки, Германия Канцлери Олаф Шольц Украинрага танклар берилишини, бу йўл билан Росссия тиз чўктирилишини гапириш билан овора. Яъни гапириш бор, амалий ишлар йўқ. Германиянинг янги Мудофаа Вазири Борис Писториус эса, Германия бу қарорга тўсқинлик қилаётган ягона мамлакат деган тахминни нотўғри деб атади ва ҳамкорлар ҳам бу борада ҳали умумий фикрга эга эмаслигини айтиб қолди.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Германиянинг Leopard-2 танкларини Украинага етказиб бермаётгани Украинанинг орқасига болта уриш, Россияни қўллаб-қувватлаш бўлиб қолмоқда.

Айтиш керакки, бир неча ой олдин Россия қиш мавсуми учун табиий газ таъминотини тўхтатиб, Европада энергия инқирози ва рецессияни кутаётган эди. Аммо Владимир Путиннинг қишдан ўзининг геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланиш режаси самара бермади.

Ўзбекистон ҳам қуруқ тамошабин бўлиб ўтирмасдан НАТОни қўллаб-қувватлаши, Россияни тезроқ орқага чекиниши масалаларида ўз кучини кўрсатиши керак эди, аммо Шавкат Мирзиё ва унинг командаси тамошабинликдан чиқишни ўйлаётгани йўқ. Ўзбекистон халқи ҳам бу ҳақда Шавкат Мирзиё ва унинг командасига замонавий йўлни кўрсатиши ҳамда талабларини ўртага қўйиши лозим.

Ўзбекистондаги мухолифат партияларнинг фикри ҳам айнан шу йўналишдадир. Мухлифат ҳали кучсиз, аммо орқага чекиниш бўлмайди. Мухолифат Россияга қарши эмас, аммо Россия ва бошқа Ғарб давлатлари ўртасида ҳамжихатлик йўқлитгини ҳозирча ҳисобга олишга мажбур.