05 September 2022
16:18 - Хитой раҳбари Си Жинпинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келармиш, қани кўрамиз, нималар бўлади?
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг келаси ҳафта давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келармиш.

Маълум бўлишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган давлат ташрифи доирасидаги расмий тадбирларда қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шундан кейин Хитой раҳбари Самарқандда бўладиган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этармиш.

Саммит 15-16 сентябр кунларига белгиланган. Унда ШҲТ етакчилари пандемия сабабли 2019 йилдан кейинги даврда илк марта юзма-юз учрашади. 2020 ва 2021 йилги саммитлар онлайн форматда ўтказилганди.

Маълумотлар учун, Си Жинпинг 2020 йил бошидан буён пандемия туфайли хорижий сафарларга чиқмаган. У Ўзбекистонга ташрифидан олдин Қозоғистонда ҳам бўлган, аммо кейин у кейин ҳеч қаерга чиқмаган бўлиши керак.