24 August 2022
16:33 -
Дониёр Ғаниев рад этилган қонун ҳақид шундай деган экан: “Бунақа бўладиган бўлса, аввал Сенатдан сўраб кейин қонун қабул қилайлик?”
Ҳимоя ордери талабини бузганларга нисбатан жаримани ошириш ҳақидаги қонунни Сенат рад этган эди. Қонунчилик Палатасининг шу қонунни ёзиб, уни қўллаб-қувватлашга депутатларни кўндирган қўмитаси Сенатнинг рад жавобидан кейин масалани қайта кўрмасликка чақирди. Бунга эса депутат Дониёр Ғаниев жиддий эътироз билдирди. Унинг эътирозига спикер ва унинг ўринбосари муносабат билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳимоя ордери талабларини бузиш учун жавобгарликни кучайтаришга оид қонунни қайта кўриб чиқди.
Бу қонун билан, ҳимоя ордери талабини бузган зўравонларга нисбатан жаримани амалдаги 300 минг – 900 минг сўмдан 1,5 млн – 3 млн сўмгача ошириш таклиф этилган эди. Лекин депутатлар қабул қилган қонунни Сенат рад этганди.
Сенаторларнинг фикрича, жариманинг юқорилиги охир-оқибатда ордер билан ҳимояланган шахснинг ўзига юк бўлиб тушади.
Қонунни ҳукумат билан бирга Қонунчилик Палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси тайёрлаган экан. Қўмита аъзоси, депутат Гулруҳ Аъзамова Сенатдан қайтган бу ҳужжатни қуйи палатада қайта кўриб чиқишдан олиб ташлаш ва ҳукуматга қайтаришни таклиф қилибди.
Мана ўшандаки Сенатда бу аёлга берилган жавоб. “Сенат комиссия тузмасдан қонунни рад этгани учун, қўмита қонунни кўриб чиқишдан олиб ташлаш ҳақида хулоса беряпти экан. Ваҳоланки, икки ой олдин айнан қўмита умуман бошқа позицияда эди. Қўмита бу ўзгариш аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қилинаётгани, берилаётган ҳимоя ордерлари ва уларни бузаётганларнинг сони кўпайиб бораётгани, агар жазони кучайтирмасак, қонунга беписандлик жуда авж олиб кетиши мумкинлигини айтиб, қонунга киритилаётган ўзгаришни қаттиқ ҳимоя қилганди. Ички ишлар органлари билан ўрганишлар ўтказдик дегандиларинг.
Энди эса Сенатнинг битта хати билан қўмитанинг фикри ўзгаряпти. 120–130 та депутатни ишонтиргансизлар, биз маъқуллаб овоз берганмиз. Ҳозир битта хат билан фикримиз 180 градусга ўзгаряпти. Бунинг асоси борми?
Сенатнинг қонунни рад этиш ҳақидаги хулосасида тайинли бир асос йўқ. Жарима миқдорининг оширилиши жабрланувчи зиммасига қўшимча юк бўлиб тушиши айтиляпти.
Қани, бунинг таҳлили бор эканми? Нима асосида бундай хулосага келишибди? Ўрганиш олиб боришибдими? Ижтимоий сўров ўтказишибдими? Нимага асосланиб бу хулосани беришяпти? Ҳеч нарса йўқ, бу нима деган гап?! Икки ой олдин бошқа гапни айтяпмиз, Сенатнинг тўрт қатор гапдан иборат битта хати билан 130 нафар депутатнинг фикрини ўзгартирмоқчи бўляпмиз.
Агар бунақа бўладиган бўлса, олдин Сенатдан сўраб кейин қонунни қабул қилайлик. Барибир битта хатдан кейин фикримизни ўзгартираверадиган бўлсак, биринчи улардан сўрайлик, қабул қилишадими-йўқми, кейин уларга киритайлик”, деган экан депутат Дониёр Ғаниев.
Унинг фикрларига қўмита вакили эмас, Палата Спикери Нурдинжон Исмоилов муносабат билдирган экан.
“Дониёр Авазович, 4 қатор хат деган гапингизга умуман қўшилиб бўлмайди. Буни сенаторлар кўрди. Қонун лойиҳасини биз кўрганимизда ҳам ҳар хил фикр бўлган. Ҳамма якдиллик билан фикр билдирмаган. Бу – биринчидан.
Ҳар ойда ёки ҳар куни вазият ҳам ўзгаряпти. Ўрганадиган янги-янги жиҳатлар чиқяпти. Шунинг учун бу нарсани қўмита охиригача кўрди ва шу қарорга келди. Келишув комиссияси тузамизми дейилди, йўқ дейишди. Нима учун биз жазони кучайтирадиган нарса учун курашишимиз керак?!” – дея депутатнинг сўзларига эътироз билдирибди Нурдинжон Исмоилов.
Шундан кейин депутат Алишер Қодиров сўз олиб, Ғаниевнинг “ҳаммани ишонтиргандиларинг” деганига эътироз билдирди: унинг айтишича, “Миллий тикланиш” Партияси қонунни қўллаб-қувватламаган.
“Биз бу қонунни фракцияда кўриб чиққан пайтимизда муносабатимизни билдирганмиз. Фракциямиз аъзоларида кўп эътирозлар бўлгани учун бу қонунни қўллаб-қувватламаганмиз. Мен Сенатда қадриятларнинг ҳимоячилари кўпроқ эканидан хурсандман. Биз ярашувнинг бунақа усулини, ўзаро келишув учун бунақа жазолаш орқали [эр-хотинни] бир-бирига яқинлаштириш самарасиз эканини ўшанда ҳам айтганмиз.
Мен қўмитанинг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Қўмита фикрини ўзгартиргани учун миннатдорман. Ҳақиқатни топиш учун айрим ҳолатларда фикрни ўзгартириб туришга ҳам зарурат бўлади. Фикрини ўзгартирмайдиган, битта фикрда принципиал қолиб, охиригача нотўғри нарсаниям қўллаб кетаверадиган депутатлар бўлмаслигимизни тилаб қолган бўлардим”, дебди Алишер Қодиров.
“Битта нарсани Алишер Келдиевичдан илтимос қилардим, агар қайсидир масалага фракцияда қарши чиқадиган бўлсаларингиз, илтимос, ялпи мажлисдаям позицияларингизда туриб, қизил тугмани босишингиз мумкин. Бу жуда оддий: яшил ва қизил тугмалар бор, қизилни босса, бу қаршимиз дегани бўлади”, – дея киноя қилди бу одам.
Нурдинжон Исмоиловнинг айтишича, фракция ўша пайтда ялпи мажлисда ҳам қарши овоз берган бўлиши мумкин, буни билиш эса имконсиз: парламентдаги овоз бериш технологияси ким қандай овоз бергани ҳақида маълумот бермайди.
Якунда қонунни ҳукуматга қайтариш масаласи овозга қўйилди ва 99 депутатнинг маъқуллови билан қарор қабул қилинди. Фақат икки киши қарши овоз берди, 9 киши бетараф қолди.
Эслатиб ўтамиз, Сенат 4 августдаги Ялпи Мажлисида бирйўла 4 та қонунни рад этиб юборганди. Айни пайтда ҳимоя ордерига қарамай, хотин-қизларга нисбатан такроран тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик ҳолатлари ортиб бораётгани муаммосини қонунчилар қандай ҳал этмоқчи экани бўйича маълумот ҳали ҳам йўқ.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Аслида, бундай фарқ бутунлай бефойда, чунки бу Сенатнинг бу қарорига кўпчлик ТЎҒРИ қарор берган эмаску??? Демак, Сенат қайта овоз бериши КЕРАК???