09 August 2022
17:43 - Ташқа Меҳнат Миграцияси Агентлиги ўзбекистонликлардан зиддиятли ҳудудларга бормасликни сўрабди. Кўрамиз, бизда нима бўлади?
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси ватандошларни Украинага урушга жалб қилаётгани тўғрисида турли хабар ва видеолар тарқалмоқда.

Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўрабди.

Жиноят кодекси 154-1-моддасида чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган экан.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Кўрамиз, бизда нима бўлади? Мана бу бошқа масала!!!