03 August 2022
17:35 - Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарлар кўпайиб бораётганидан хавотир эканлигини билдирибди

Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида ўзаро жанжаллашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш, қўл кўтариш ва бир-бирига тан жароҳати етказиш каби ҳолатлар акс этган видеохабарлар тарқалиб бормоқда.

“Айниқса, Самарқанд туманида юзага келган келишмовчилик оқибатида аёллар фарзанди кўз олдида эркаклар томонидан дўппосланиши тасвири кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди”, дейилади маълумотда.

Омбудсман ахборот хизмати материалида таъкидланишича, ўсиб келаётган ёш авлод бу каби ўзаро ҳурматсизлик, бир-бирини обрўсизлантириш, уруш-жанжал, ўзгалар мулкига зарар етказиш каби ҳолатларни кўриб тарбия олмаслиги зарур.

Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлмаса-да, бундай мазмундаги хабарларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда, дейилмоқди хабарларда.