30 July 2009
18:48 - Эзгуликчи журналист Дилмурод Саййид 12,5 йилга озодликдан махрум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди "Эзгулик" фаоли ва журналист Дилмурод Саййидни 12 ярим йилга озодликдан махрум қилиш ҳақида хукмни ўқиди. Харбий дала судларига хос махфий ҳамда тезкорлик билан ўтказилган маҳкама жэараёнига на адвокатлар, на қариндошлар, ҳеч ким қўйилмади. Бу эса суд хукми Ўзбекистон хукуматининг сиёсий қарорини қонунлаштирганини англатади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раҳбарияти ва журналистнинг адвокатларига кўра, унинг касбий профессионал фаолияти билан боғлиқ мазкур жиноят ишини сўнгги инстанцияларгача чиқариш учун барча чоралар кўрилади.