23 March 2022
20:28 - Даҳшат: Бомба панагоҳларида қолаётган одамлар ва қамалга тайёрланаётган Украина
Украинада сиёсий урушнинг 27-куни ўтмоқда. Зарбалар йўлланиши давом этмоқда - Николаевда шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси зарбага учради, Киевда - Миллий Фанлар Академиясининг Илмий-тадқиқот институти. Киев яқинида фотожурналист Максим Левин йўқолиб қолгани маълум бўлди, у охирги бор 13 март куни алоқага чиққан экан.

Бу мамлакатдаги урушнинг 27-кунидаги сўнгги маълумотлар:

- Сешанба тонгида россияликлар ўтган ойда банклардан 2008 йилдан буён энг кўп миқдорда маблағларини олгани маълум бўлди

- Россия ҳарбийлари зарбалари оқибатида Чернигов шаҳри электрсиз ва сувсиз қолди

- Россияда “фейклар бўйича қонун” доирасида гумонланиб қўлга олинган шахс ИИВ ходими бўлди

- Херсонда яна урушга қарши митинг тарқатиб юборилди

- Украинанинг қатор шаҳарларида бир неча кунга етарли озиқ-овқат қолган

- Ғарб разведка хизматлари россияликларнинг йўқотишларини 10 мингга баҳоламоқда

- ХВФ Украина иқтисодиёти учдан бир қисмига қисқаришини прогноз қилмоқда

- Биринчи каналнинг собиқ мухбири Жанна Агалакова март ойи бошида ишдан кетганидан буён илк бор ишдан кетиши сабаби Украинадаги уруш борасидаги пропагандага рози бўлмагани билан боғлиқ бўлганини айтди

- Оқ Уй Россияга қарши санкцияларни анонс қилди. WSJ маълумотига кўра, санкциялар рўйхатидан Давлат Думаси депутатлари ўрин олади

- АҚШ президенти Жо Байден Европага йўл олмоқда. У НАТО саммитида қатнашади, G7 ва Евроиттифоқ етакчилари билан учрашади. Ташрифнинг асосий мавзуси - Украинадаги уруш

- Шу куни Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этади.

Хуллас, ҳамма нарсани кўриб турибсиз. Бундан баттар бўлишини кутиш керакмас. Чунки, ҳаммаёқ даҳшат ичида.