22 March 2022
20:18 -
Россияда катта айблар билан айбланаётган Алексей Навальний фирибгарлиги учун яна 9 йилга қамоқда қоладиган бўлибди! Мана адолат қаерда?
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбли деб топилиб, бугун суд томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Табиий, бугун деганда шу йилнинг 22 март куни назарда тутилмоқда. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўтиши ҳам белгиланибди.
Алексей Навальний ўзи асос солган Коррупцияга Қарши Кураш Фонди пулларини ўзлаштириш ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилибди, шу сабабли ишни олиб борувчи прокурор Алексей Навальнийга 13 йил қамоқ жазоси сўраганди, суд 9 йил қамоқ жазоси беришга қарор қилибди.
Жазо қаттиқ режимдаги колонияда ўтиши ҳам айтилган. Шунингдек, 1,2 миллион рубль миқдорида жарима ҳам белгиланган.
Алексей Навальнийга нисбатан илгари сурилган айбловда у ўз фондга хайрия қилинган 2,6 миллион рубль пулни ўзлаштиргани айтилган.
Алексей Навальний олдинги судда судяни ҳақорат қилмаганини ҳам айтган, “Балки кулги учун шундай банд қўшишгандир. Жаноб судья, сиз қонунни бузяпсиз, бу иборанинг нимаси ҳақорат? Сиз якунлашингизни кутяпман, деган сўзим кимни ҳақорат қилди?” деганида, буни ҳеч ким ҳақорат деб ҳисобламаган экан.
Алексей Навальний ўзига қарши айбловларни сиёсий позицияси учун деб ҳисоблаган. Энг қизиғи, бугун у судда тўғридан-тўғри иштирок этгани ҳатто тилга ҳам олинмаган.
Эслатиш керакки, 2021 йил 2 феврал куни Москванинг Симоновский Суди Алексей Навальнийни “Ив Роше” иши бўйича айбдор деб топган ва чиқарилган шартли жазо муддатини бекор қилиб, унга 3,5 йилни умумий тартибдаги колонияда ўташ жазосини тайинланганди. Мана орадан бир йил ўтар-ўтмас, унга яна катто жазо қўшиб беришибди.
Алексей Навальний 2020 йил 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганида самолётда ўзини ёмон ҳис қилади. Аҳвол ўнгланмагач, экипаж самолётни Омскда фавқулодда қўндиришга мажбур бўлади. Омск аэропортига борган тез ёрдам машинасида Алексей Навальний заҳарлангани аниқланади ва тез ёрдам машинасида унга қилинган оғуга қарши укол кейинчалик ҳаёти сақланиб қолишига имкон берган.
Кома ҳолатидаги Алексей Навальнийнинг оиласи уни Германиядаги “Шарите” клиникасига олиб кетди. У ерда ўзига келган мухолифатчи ўзи фалажловчи “Новичок” моддаси билан заҳарланганини айтганди.
Кейин Алексей Навальний 2021 йил 17 январ куни Россияга қайтди ва аэропортдаёқ қўлга олинди. Шундай буён сиёсатчи озодликка чиққани йўқ эди. Мана энди у катта муддатни қамоқда ўтказиши лозим.
Хуллас, айтиш керакки, Алексей Навальний ГУНОҲСИЗ айбланди ва ГУНОҲСИЗ қамоқда ўтиради. Уни озод қилиш учун Россияда катта ўзгаришлар бўлиши керак ва бўлади, деб умид қилишимиз керак. Ҳамма нарса “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари айтаётгандек бўлади.