16 March 2022
17:10 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Қозоғистон президенти Қосим Тўқаев билан мулоқот қилгани ҳақида

Бугун 16 март куни Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Қозоғистон Президенти Қосим Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилибди. Бу расм ҳам ўша мулоқот ҳақидаги хабардан олинган.

Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилибдилар.

Мулоқот якунида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор байрами Наврўз билан табриклашибди, бир-бирини чин дилдан қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилабдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтган эмиш. Аслида, бундай дейишга ҳеч қандай асос бўлмаган, чунки, 2 президент ҳамма нарсани муҳокама қилишган, асосийси - уларнинг Владимир Путин билан гаплашганлари ҳақида бўлганилиги ҳам атрофдаги одамлар тарафидан айтилмоқда.