15 March 2022
20:32 - Бухорода археологик ёдгорлик ҳудуди ҳокимлик томонидан яйлов учун бериб юборилгани ва шунинг атрофидаги гаплар ҳақида
Аксилкоррупция Агентлиги ўрганишларига кўра, 2015 йилда Бухоро Вилоятидаги Шофиркон тумани ҳокимлиги “Вардонзе қўрғони” археологик ёдгорлиги ҳудудининг бир қисмини фермер хўжалигига яйлов сифатида фойдаланиш учун бериб юборган, ёдгорлик ер майдонининг 1,8 минг квадрат метр қисмига шикаст етказилганди.

Бухоро Вилоятидаги “Вардонзе қўрғони” археология ёдгорлиги ҳудудига зарар етказилаётгани бўйича келиб тушган мурожаат Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги томонидан Миллий Археология Маркази, Маданий Мерос Агентлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ўрганиб чиқилибди.

Маълум бўлишича, масалан, тадбиркор ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирилган. Бунинг натижасида объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, ҳудуддаги саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши ҳамда ер қарида сақланиб келаётган қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлибди.

Хуллас, ўрганиш якунида археология ёдгорлигининг Рабод қисми ер майдонининг 1 минг 800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 миллиард 730 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланибди.

Тўпланган ҳужжатлар асосида ҳолат юзасидан Бош Прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 132-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Бухоро Вилоят Прокуратурасига юборилибди.

Хуллас, шунақа навбатдаги товламачилик фош этилибди, давлатнинг анчагина катта қисмига зарар берилибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, “демоқда” “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари?