03 March 2022
17:22 - Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен: Украинани Евроиттифоққа қабул қилиш масаласи уруш тугаганидан кейин муҳокама қилинади
Украина президенти Владимир Зеленский 28 феврал куни мамлакатнинг Евроиттифоққа киришига ариза берган, ўшандан бери бу масала айнан ўша ерда кўрилаётган эди.

Евроиттифоқ давлатлари Украинани ЕИга қабул қилиш масаласини муҳокама қилади, аммо ҳозир энг асосийси низонинг якунланиши. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилибди.

Бу аёлнинг жавобида қуйидаги сўзлар бор: “Президент Зеленский Украинанинг аризасини тақдим этди. У бу орқали жараённи йўлга қўйди. ЕИ мамлакатлари бу масалани муҳокама қилади. Аммо ҳозирда асосий вазифамиз ушбу даҳшатли урушни тугатиш бўлиши лозим”.

Урсула Фон дер Ляйен Украинанинг ЕИга қабул қилиниш жараёни қанча вақтни олиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб бермабди.