02 March 2022
18:36 - Ўзбекистонда рублнинг расмий курси 100 сўмдан камайиши ва унинг атрофидаги гаплар ҳақида
Давлатимизда долларнинг расмий курси яна кўтарилибди. Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 мартда амалда бўладиган қийматини белгилашидан маълум бўлди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,03 сўмга кўтарилиб, 10 887,83 сўмни ташкил қиладиган бўлибди.

Евро 94,98 сўмга пастлаб, 12 066,98 сўм бўладиган бўлибди.

Шунингдек, эртадан бошлаб 1 рубл - 99,73 сўм даражасида белгиланган, бу бир кун олдингига нисбатан 15,38 сўмга пасайиш демакдир.

Bankers.uz канали маълумотига кўра, бу рублнинг сўмга нисбатан расмий курси тўрт ярим йилдан бери илк марта 100 сўмлик даражадан пастга тушиши ҳисобланар экан.

28 февраль куни ҳам Ўзбекистонда рубль курсида тарихий қулаш қайд этилган экан. Бу - Россия валютаси 21,46 сўмга пасайиб, 108,60 сўмни ташкил этгани ҳақида эмиш.

Хуллас, шунақа гап ва сўзлар, шунақа ваҳималар. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, дейишмоқда “Ҳаракат” мухбирлари.