Германия Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувури учун сертификацияни бекор қилди. Бу ҳақда Германия Канцлери Олаф Шолц маълум қилди.
Олаф Шолц иқтисодиёт вазирлиги раҳбариятига “Шимолий оқим-2” оператори сертификациясини тўхтатиш учун керакли назорат органига мурожаат қилишни сўраган. “Албатта, бу техник жараён, лекин сертификацияни тўхтатиш учун зарур. Бу сертификатсиз “Шимолий оқим-2” ишга туширилмайди, дебди Олаф Шолц.
Россия Европага газ етказиб берувчи асосий давлат ҳисобланарди. Кўрамиз, “Шимолий оқим-2” орқали Россиядан Европага катта миқдорда газ экспорт қилиш кўзланган. У ҳали ишга тушгани йўқ ва бу айнан Германия бевосита назорат қила оладиган оператор ҳисобланарди. Унинг охирги манзили ҳам айнан Германия. Россия гази АЭСларидан воз кечаётган Германия учун муҳим энергетик хомашё ҳисобланаётгани ҳам маълум эди.
Россия ДХР ва ЛХРни мустақил деб тан олгач, Ғарб Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда. Хусусан, Жо Байден америкаликларга ДХР ва ЛХРга инвестиция киритиш тақиқланиши кераклиги маълум қилган эди. Буни ҳам унутмайлик.