12 February 2022
13:27 - Юсуф Жума: Демократик дунёнинг Россияга даҳшатли санкциялар пакети. Мутлоқо махфий. Ягона нусхада.
1. Агар Россия Украинани босиб олса:

Владимир Илъич Ленин ва Иосиф Сталинларнинг Европа Иттифоқига киришлари таъқиқланади, уларнинг Европа банкларидаги пуллари Муз океанидаги музлар билан музлатилади.

Ленин ва Сталиннинг дуконларда доллер билан савдо этиши таъқиқланади.

2. Агар Россия Европа Иттифоқини босиб олса:

Ленин ва Сталиннинг АҚШга келиши таъқиқланади,
уларнинг АҚШ банкларидаги пуллари музлатилади,
доллерда сигарет олишлари маън этилади.

3. Агар Россия АҚШни босиб олса:

Ленин ва Сталиннинг Ойга чиқишлари таъқиқланади,
уларнинг Ой банкларидаги пуллари Ердан муз олиб бориб яхлатилади.
Доллер ишлатишлари тўхтатилади.

Ва ниҳоя:

Бу санкция демокаратик дунё лидерлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Ягона нусха жаноб Путинга юборилади.
Жаноб Путин имзо қўйса - кучга киради.
Жаноб Путиннинг вето қўйиш ҳаққи чексиз қадрланади.

2022 йил, 10 февраль.