15 January 2022
22:34 - Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кетма-кет еттинчи кун ўсмоқда экан, шунга ишонадиганлар борми?

Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет еттинчи кун ўсишда давом этмоқда - жума куни яна 876 кишида вирус аниқланибди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (434 та ҳолат) қайд этилганмиш. 2 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этганмиш!!!

14 январь куни юртимизда 876 нафар кишида коронавирус аниқланганмиш, бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Матбуот Хизмати хабар берганмиш.

Бу олдинги кунлар қайд этилган ҳолатдан 52 тага кўп. Кунлик касалланиш кетма-кет 7 кун давомида ортмоқдалиги ҳам вазирликнинг хабарида айтилмоқдамиш.

Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери ушбу касалликка чалинганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда. Жума куни аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига (450 нафардан ортиқ бемор) тўғри келган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (135 нафар), Жиззах вилояти (53 нафар), Самарқанд вилояти (48 нафар) ва Хоразм вилоятлари (37 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, 2 киши коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар ҳам касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилгани ҳақида эмиш.

Шу хабарга ишонадиганлар топиладими Ўзбекистонимизда, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари?! Ишониш қийин, чунки, амалдаги натижалар бундан ҳам катта. Биз бу воқеаларни диққат билан кузатиб келмоқдамиз, ҳақиқий натижалар бу ерда келтирилаётган рақамлардан каттароқдир!

Демак, натижаларни янада диққатлироқ бўлиб кузатиш ШАРТ!!!