12 January 2022
16:41 - Юсуф Жума: УЛУҒ МУСТАФО ЧЎҚАЙНИНГ ХОТИРАСИГА!
Юрагим - Мустафо Чўқай,
Жигарим - Мустафо Чўқай -
Икки кўзимда йиғлайди -
Сарварим - Мустфо Чўқай.

Ёв уммонимни қурутди,
Икки кўзим - икки уммон.
Ёв Туронимни қурутди,
Армонимдир - она Турон!

Сотқинларга қолган юртим,
Тупроғим қонга ботдику?!
Қозоғим қонга ботдику -
Қароғим қонга ботдику?!

Ботирлар ким - Қақнуслар ким -
Эр Мустафо Чўқайларми?!
Сотқинлар ким - даюслар ким -
Қасим -Жўмард Тўқайларми -
Қасим - Номард Тўқайларми?!...

Бирлаш - ўзбек, қозоқ, қирғиз,
Уйғур, туркман - турксан азиз.
Арслонлар тупроғини
Босдику қутурган тўнғиз?!

Туркистоним - Туркқонистон,
Юрагимни ўртар армон.
Ўчда Тангри - Ор -Номус -Эрк -
Ўчда - Турон, ўчда - Турон!!!

Ботирлар ким - азизлар ким -
Эр Мустафо Чўқайларми?!
Сотқинлар ким - даюслар ким -
Қасим - Жўмард Тўқайларми -
Қасим - Номард Тўқайларми?!...

2022 йил, 10 январь

* * * * *

Ёв бошин кесишга етмайди қўлим -
Чексиз - чексиз калта, ўксинар кўнглим.
Қўлингдан ҳеч нарса келмаган чоғда -
Ҳеч бўлмаса шеър ёз, жим туриш - ўлим!

2021 йил, 13 декабрь

* * * * *