11 January 2022
02:25 - АҚШ ва Россия НАТО кенгаймаслиги масаласида келиша олмадилар, келиша олмасалар керак
Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг кенгаймаслиги ва бу борада юридик кафолатлар берилиши мавзуси АҚШнинг жиддий эътирозига сабаб бўлганди.

Кеча Женевада ўтказилган хавфсизлик кафолатлари бўйича маслаҳатлашувларда АҚШ ва Россия ва НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги масаласида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Россия Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Сергей Рябков эълон қилди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бу масалада олдинга силжиш бўлмаган. НАТОнинг кенгаймаслиги ва бу борада юридик кафолатлар берилиши мавзуси АҚШнинг жиддий эътирозига сабаб бўлган.

Сергей Рябков бу мавзуни альянснинг зарба берувчи воситаларини Россия чегараларида жойлаштирмаслик масаласи каби мамлакат миллий хавфсизлиги учун муҳим деб атаб, Россия томони бу талаблардан воз кеча олмаслигини таъкидлабди.

Шундай бўлса ҳам, Рябков Россия ва альянс ўртасидаги манфаатлар мувозанати топилиши мумкинлигини истисно қилмабди.

Ҳужжатларда АҚШ НАТОнинг шарқий йўналишда кенгаймаслиги бўйича масъулиятни зиммасига олиши, илгари собиқ СССР таркибида бўлган давлатларни альянсга қабул қилишдан воз кечиши, Украина ҳудудида ҳарбий фаолият олиб бормаслигини талаб қилганди.

Кўрамиз, бу сафар ишлар қандай давом этади, чунки шу йил 12 январ куни Россия бу масалани НАТО вакиллари билан муҳокама қилмоқчи.

Расмда кечаги мажлида иштирок этган АҚШ ва Россия вакилларининг бошлиқларини кўрмоқдасиз - Венди Шерман и Сергей Рябков