25 December 2021
02:15 -
Бухоро вилояти ва унинг таркибидаги Шофиркон туман Ички Ишлар Бошлиқлари ишдан олингани ва яна 14 нафар раҳбар-ходим жазолангани ҳақида
Икки кун аввал, яъни 24 декабрда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов ва Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов иштирокида ўтказилган танқидий йиғилишда фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан чора кўрилгани ҳақида маҳаллий органларга жавоб берилибди.
Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Ахборот Хизмати эълон қилишича, ИИВ ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда давлат раҳбари раислигида 2021 йилнинг 12 февраль куни ўтказилган ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берилган топшириқлар ижросини таҳлил қилибди ва ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳолатлари ўрганилгани эълон қилинибди.
“Фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган 14 нафар раҳбар ва масъул ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланибди. Жумладан, Бухоро ва Шофиркон туман ИИБ бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, вилоят ИИБ пробация бўлими бошлиғи ва Когон шаҳар ИИБ бошлиғи, Пешкў, Шофиркон, Бухоро ва Когон туманлари ИИБ бошлиқларининг ўринбосарларига интизомий чоралар кўрилибди”, дейилади ўша ерда қабул қилинган қарорларда.
Қайд этилишича, Бухорода аниқланган муаммоли масалалар вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ҳам муҳокама қилинган. Мажлисда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар ва эришилган ютуқлар секторлар кесимида таҳлил қилинган.
Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича Вилоят Ҳокими бошчилигида, аниқ режа асосида ишларни ташкил этишга келишиб олинганмиш, Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов раҳбарлигида ҳамма қарорлар қабул қилинганмиш.
Хуллас, шунақа ЖИДДИЙ масалалар кўрилибди ва керакли қарорлар қабул қилинибди. Аслида, бундай қарорлар жиддийроқ шаклда кўриб чиқилиши керак эди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?