21 December 2021
22:32 -
Тошкентда “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошида “Мустақил Фуқаролик Жамиятининг Миллий Кенгаши” биринчи таъсис йиғилишини ўтказибди
Кеча 20 декабрда Давра Суҳбати тарзда ўтказилган тадбирда биринчи бўлиб Марказий Осиё Уюшмаси жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова сўз бошлаб берибди. Мана унинг сўзларидан иқтибослар:
- Ваколатхонамизнинг асосий мақсади - фуқаролик жамиятини шакллантириш орқали демократик ислоҳотларни жадаллаштиришдир. Олдимизда турган энг асосий масалалар халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва аёлларга нисбатан ноҳақликларга қарши курашишдан иборат. Бу ишларни амалга оширишда бизга қанот бўладиган кенгашимиз аъзолари ҳисобланади. Улар ҳудудлардаги вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишимизда муҳим роль ўйнайди.
Давра Суҳбатида тузилаётган ташкилотнинг лойиҳаси муҳокама қилинибди, фикр-мулоҳазалар тингланибди, таклифлар қайд этилибди. Ҳамма нарса аввалдан тайёрлангандек ўтгани ҳам эътиборга лойиқ бўлибди.
Шунингдек, “Марказий Осиё Уюшмаси” жамияти раҳбари, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуновнинг маърузаси теле-экранда эшитилибди. Унинг расмини тўғридаги деворда кўриб турибсиз.
Давра Суҳбати тарзда ўтказилган тадбирда Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси вакили Эмма Макри муҳокама марказида турган жамиятнинг тузилишини ва унинг фаолиятини демократия ривожи сари ташланган дадил қадам, деб баҳолагани ҳам муҳим воқеадир.
Керакли қарорлар қабул қилинибди ва келажак учун керакли ҳамма қадамлар қилиниши белгиланибди.