Бугун 17 декабрь куни маҳаллий вақт билан пешин соатларидан кейин Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Иннинг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёни ва унинг тақимини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтибди.
Расмий меҳмон ва унинг рафиқаси шарафига фахрий қоровул саф тортибди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янграбди.
Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказибдилар.
Жанубий Корея Президенти Мун Жэ Ин учрашув пайтида нутқ сўзлаб, меҳмонни қутлабди. Меҳмон Шавкат Мирзиё ўзига яраша нутқ билан жавоб берибди.
Айтиш керакки, бу учрашув 2 президентнинг 4-чи учрашуви бўлибди.
2017 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиё Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлди. 2019 йил апрель ойида Президент Мун Жэ Иннинг Ўзбекистонга жавоб ташрифи бўлиб ўтди, унинг доирасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. 2021 йил январь ойидаги онлайн саммитда эса етакчилар ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш бўйича қатор янги ва долзарб ташаббусларни илгари сурдилар.
Кореяга бу галги ташриф фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлибди.
Бу учрашув кетидан 2 президент ҳузурида 2 тарафнинг вакиллари умумий кўринишдаги ҳужжатларни имзолабдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон оммавий ахэборот воситаларида хабарлар ҳам берилди. Аммо, айтилишича, ҳамма имзоланган ҲУЖЖАТЛАР умумий МЕМОРАНДУМ ва битимлар бўлибди.
Хуллас, учрашувлар давом этмоқда. Кўрамиз, бу ёғи нима бўлади.