15 December 2021
16:40 -
Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжудлиги эълон қилинди. "Ҳаракат" сўрамоқда: Бу ёғии нима бўлади?
Бизда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд эканлиги, бу ҳақда АОКАда Саноат Хавфсизлиги Давлат Қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилингани айтилди.
Шу ерда айтилишича, ушбу радиоактив чиқиндилар СССР даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд, масалан, Қозоғистонда - 240 млн тонна.
Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинибди.
Маълум қилинишича, радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланган. Текширув давомида радиация ва ядро хавфсизлигини бузган 41 нафар ходим жавобгарликка тортилгани ҳам айтилмоқда. Аммо, уларга қандай жазолар берилгани айтилмаган.
2019-2021 йилларда ядровий тиббиёт ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати ҳам олиб келинган, аммо улар қандай ишлаётгани ҳалигача номаълум.
Хўш, уларни ишлатиш қандай бўлади, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мутахассислари. Ана шуларни ҳозирданоқ ўйлаш керак. Ана ўшанда ҳамма нарса жойида бўлишини кутиш керак бўлади!