12 December 2021
18:45 - Омикрон: Короновируснинг янги варианти ҳақида навбатдаги хавотирлар ва тахминлар. Аммо, ҳали вариантлар кўп!
Коронавируснинг янги варианти пайдо бўлиши экспертларнинг Covid-19 пандемияси тез орада тугаши борасидаги эҳтиёткорона оптимизми ва умидига якун ясагани ва ЖССТ мутацияга учраган вирусни расмий равишда хавотир туғдирувчи (VOC) деб атагани ва унга ОМИКРОН кодини бергани биз тарафимиздан ҳам эълон қилинганди.

Ҳозир дунёнинг жуда кўп жойларида бу ОМИКРОН ҳақида турли фикрлар кўп тарқалмоқда.

Биринчи хабар Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавируснинг янги варианти ҳақида 24 ноябрь куни Жанубий Африка ҳукуматидан билганини эълон қилди. Ўша кунларда Ўзбекистонда ҳам шу каби коронавирус пайда бўлгани айтилди. Ўшанда бу ерда икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида Covid-19 билан касалланиш кўрсаткичи ортиб бормоқда.

Ўша куннинг ўзидаёқ ЖССТ B.1.1.529 варианти (“Омикрон” ўз номига эга бўлгунича ана шу ном билан аталганди) устидан кузатувларни кучайтирди. Икки кун ўтгач, 26 ноябрь куни у расман хавотир уйғотувчи сифатида таснифланди.

Бу ташкилот айтишича, экспертларда омикрон мана шу шартларидан камида биттасига жавоб беради, деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд:

- у юқумлироқ (яъни одамдан одамга осонроқ юқади);
- у чақирган касаллик оғирроқ шаклда кечади;
- у ташхислашнинг мавжуд чоралари самарадорлигини пасайтиради ва иммун ҳимояга ёмонроқ реакция қилади.

Хуллас, шу билан бу касалликнинг янги варианти B.1.1.529 ва Омикрон номлари сал кам бирга ишлатилмоқда.

“Дастлабки маълумотлар такрор юқтириш хавфи бу вариантда бошқаларига қараганда юқорилигини кўрсатмоқда [VOC]. Бу вариант инфекциянинг аввалги авж олишларига қараганда тезроқ тарқалиши аниқланди. Шундан келиб чиқиб, у тарқалиш учун кўпроқ истиқболга эга бўлиши мумкин”, деб огоҳлантирмоқда ЖССТ.

Нима бўлганда ҳам, Омикрон қўлқоп, ниқоб ва ижтимоий масофани кундалик ҳаётга яна қайтармоқда.

Бу нарса бўлиши мумкин. Бироқ, омикрон янги глобал тўлқинни юзага келтириши мумкинлиги кўриниб турибди. Уни асослаш керак, холос.

Ҳозирча кўриниб турибдики шу каби тахминлар билан ишлашдан фойда бор бўлса борки, аммо уни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Демак, шу соҳани давом эттириш керак.