09 December 2021
21:43 - Ҳиндистон мамлакати халқаро авиарейсларга тақиқлашларни 2022 йилнинг январ охиригача узайтирибди, бу нарсалар Ўзбекистонда ҳам бўлмоқда!?

Ҳиндистон Фуқаро Авиацияси Бош Бошқармаси мамлакатда пандемия сабабли амал қилинаётган халқаро йўловчи авиарейсларга тақиқловни 2022 йил январ охиригача узайтирибди.

Булар шунчалик хабарлар эмас, чунки, бу Ҳиндистоннинг Rediff.com портали шундай хабар тарқатди.

“Мутасадди ташкилот Ҳиндистонга ва Ҳиндистондан мунтазам халқаро авиарейсларга тақиқловни 2022 йил 31 январгача узайтирди”, деб маълум қилинибди бу рейсларнинг бугунги хабарларида.

Шу тариқа, Ҳиндистон 15 декабрдан халқаро авиарейсларни тикламасликка қарор қилган. Таъкидланишича, ушбу қарор коронавируснинг янги “омикрон” штамми тарқалиши билан боғланган бўлиб, Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, Ўзбекистонда айнан шу коронавируснинг “омикрон” штамми катта ваҳима тарқатмоқда.

Ҳиндистонда халқаро ва ички йўловчи авиарейслари 2020 йил мартида пандемия сабабли тўхтатилган бўлса ҳам, кейинроқ Ҳиндистон “ҳаво пуфаклари” дастури йўлга қўйилган эди. У Ҳиндистон ва иккинчи давлат авиакомпанияларига муайян шаҳарлар ўртасида чекланган сонда ўзаро халқаро авиарейсларни бажариш имконини берганди.

Мана ҳозир бу мамлакатда ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди, Ўзбекистонда каби “омикрон” штамми ҳамма мамлакатларда ваҳима тарқатмоқда.

Хуллас, бу мамлакатда ҳам, Ўзбекистоннинг изидан бориб, муҳим ўзгаришлар қилинмоқда. Кўрамиз, нима бўлади? Аммо, бир нарса аниқ, Ўзбекистонда ҳам, Ҳиндистонда каби, катта ўзгаришлар бўлади.

Шу нарсаларни кузатишимиз ва бўлаётган воқеаларга катта аҳамият беришимиз керак. Чунки, булар “Ҳаракат” Агентлигининг ҳам фикрларидир!!!