12 November 2021
17:30 -
NASA тарафи Тошкентда чанг бўрони “мисли кўрилмаган” воқеа бўлганини эълон қилди
АҚШнинг NASA сунъий йўлдоши томонидан олинган ва Тошкент устидан қалин чанг кўрпа тасвирланган расм “кун сурати” деб эълон қилингани ҳақиқатда оламдан бўлмаган иш бўлибди.
Ғайриоддий чанг бўронига шамол тезлиги соатига 55 милягача бўлган антициклоник бўрон сабаб бўлгани айтиб ўтилганди. NASA маълумотларига кўра, чангнинг бир қисми Қозоғистоннинг Туркистон вилояти шимоли-шарқида қуриган яйловлар ва ўтлоқлардан учиб келган.
Ҳаводаги ифлосланиш даражаси ҳар куб метр учун 18 минг микрограммгача ошганини маълум қилганди. Бу рухсат этилган меъёрдан 30 баробар юқори ҳисобланиши ҳам маълум бўлганди.
“Агар ўлчовлар тўғри бўлса, бу ўта ва ўта хавфли ҳавонинг зарарланиш даражасидир. Мен кўрган энг юқори кўрсаткич Техаснинг Эл-Пасо шаҳрида (АҚШнинг энг чангли шаҳрида) қайд этилган бўлиб, ҳар бир кубометр учун тахминан 5 минг микрограм бўлганди. Демак, Ўзбекистондаги бу даражалар мен Эл-Пасода кўрганимдан тахминан тўрт баробар ёмонроқ”, дебди Техас Университети олими Томас Гилл.
Эслатиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бундай воқеа Тошкент ва атрофида бўлгани - ўта мудҳиш воқеа сифатида ноябрнинг бошида тарқатилган эди. У бир неча кун давом этгани ҳам маълум бўлганди. Демак, буларни ҳам биздан яширишган эканда!