Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг Ойтамғали маҳалласи Пилол қишлоғида яшовчи фуқаролар мунтазам электр қуввати паст бўлгани сабабли масъулларга бир неча марта мурожаат қилганларидан кейин, ниҳоят 4 ой аввал ўзлари трансформатор сотиб олибдилар.
Кейин нима бўлди?
“Бу трансформаторни 22 миллион сўмга сотиб олдик. Трансформаторни ўзимиз олиб келсак, муаммомиз тезда ҳал бўлади, деб хато ўйлаган эканмиз. Мана, ушбу матоҳни олиб келиб, “электросет”дагиларга осон бўлсин учун жойига ўрнатиб қўйганимизга ҳам тўрт ой бўлди. Тармоққа улаб берилмаяпти. Бир неча марта туман электр тармоқлари корхонасига оғзаки мурожаат қилдик, вилоятдаги масъуллар ҳам хабардор. Ҳатто порталга ёзганимизгаям қарийб бир ой бўляпти, аммо натижа йўқ. Кунлар совиб қолди, ҳамма электр энергиясидан фойдаланади. Ёзнинг иссиқ кунида талабга жавоб бермайдиган эски трансформаторимизнинг аҳволини тасаввур қилаверинг энди”, дебди Муҳаммад Сирожев ва ўзи тўпалон қилишга бошлабди.
Жавоб ҳам тайёр экан: Трансформатор 8 ноябрда боғланиши ваъда қилинибди!!!
Кўрамиз, бу сафар нима бўлади? Трансформатор уланадими, ёки шундай қолаверадими? Нима дейсиз, жаноб Шавкат Мирзиё???