Америка Қўшма Штатларининг Давлат Департаменти Ўзбекистон халқининг 24 октябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлашини эълон қилгани ҳамма ерда эълон қилинмоқда. Бу баёнотнинг умумий гаплари, лекин унинг моҳияти бошқачароқ.
Биз Европа Халқаро Ҳафсизлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатлари эътиборга олинмагани ҳақидаги баёнотлари борасида ҳам ҳамфикрмиз, дейилган у баёнотда.
Қўшма Штатлар дейилади бу баёнотда, ЕХҲТнинг сайловларга доир, шунингдек, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш борасидаги тавсияларини ҳаётга татбиқ этишга чақириб қолади. Биз Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ҳамда минтақавий аҳамиятга молик шу ва бошқа масалаларда ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз.
Кўриб турибсизки, ҳатто шу масалада ҳам АҚШ Давлат Департаменти кўпроқ мухолифат тарафида. Сиёсий мухолифатчилар бундан фақат хурсанд бўлиши керак.