27 July 2009
19:55 -
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича маъсули Пьер Морель Тошкентга келмоқда
Эртага Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Пьер Морель бошчилигидаги Иттифоқ делегацияси мамлакатимизга келади. У ўз ишини эртага Польша элчилигида Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишдан бошлайди.Европалик меҳмонларнинг ҳукумат ва парламент доирасида бир қатор анъанавий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган, аммо Пьер Морель президент Ислом Карим қабулида бўлиш-бўлмаслиги ҳали номаълум.
Куннинг биринчи яримига белгиланган фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувга “Эзгулик” жамияти, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳ фаоллари таклиф этилган.
Тошкент вақти - 




