14 October 2021
21:12 -
“Тошкент Сити” боғига бугун, 14 октябрдан яна вақтинча бепул кириладиган бўлибди

Мана энди, бу шаҳарча ҳам бепул бўлибди. Кейинроқ, бу масала бўйича изоҳ берган “Тошкент Сити” Халқаро Ишбилармонлик Маркази дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев боғга киришнинг пулли режими ҳозирча бир ой учун мўлжаллаганини, кейинчалик натижасига қараб иш тутилишини билдирибди.
Шу йил январь ойидан - бу боғга пулли кириш 31 мартгача давом этиши белгиланганди, лекин яна кейинги 8 ой давомида ҳам одамлар боғ ҳудудига пул тўлаб кириб келиши мумкин бўлибди.
Нима ҳам дердик, бўшашманг “Тошкент-Сити” раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжа. Ишингизнинг ривожи бундан кейин ҳам давом этаверсин. Қўрқиб кетиб, дарҳол орқага чекинманг!!!