28 September 2021
17:45 -
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида 15 та илмий-тадқиқот институти ташкил этилибди. “Ҳаракат” нима демоқда?

Президентнинг “Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган муассасалар қуйидагилардир. (Улар Лола Абдуазимованинг Norma.uz сайтидан олинди):
Дон ва Дуккакли Экинлар Илмий-Тадқиқот Институтининг (ДДЭИТИ) Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор Деҳқончилик Илмий-Тадқиқот Институти;
ДДЭИТИнинг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти;
ДДЭИТИининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва Шоли Илмий-ишлаб Чиқариш Бирлашмаси.
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва Узумчилик Илмий-тадқиқот Институти ва Ўсимликларни Ҳимоя Қилиш Илмий-тадқиқот Институти давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилган ҳолда Миллий Марказ Тизимига ўтказилди.
Миллий Марказ Тизимига ўтказилган илмий-тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш станциялари ва участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлари ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ маблағлари ҳисобидан амалга оширилармиш.
* * * * *
“Ҳаракат”: Хуллас, шу ҳужжат билан тизимга кирадиган барча 15 та илмий-тадқиқот институтларининг ташкилий тузилмаси тасдиқланибди, амалий ишлар бошланибди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади? Ҳамма нарса эскичаси қолавериши мумкин. Бали қандайдир ўзгаришлар бўлади. Шу ишлар қандай кетаётганини бизга билдириб туринг, қимматли ўқувчиларимиз!