12 August 2021
17:10 - Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна оша бошлагани, бунақада узоққа боролмаслигимиз ҳақида
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 925 кишида коронавирус, 500га яқин кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 12 бемор оламдан ўтгани ҳақида маълумот тарқатибди.

2021 йил 11 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 140210 нафарни ташкил этаётгани хабарда айтилибди.

Энг қизиғи, оламдан ўтганлар сони яна 12 га чиққани эълон қилинганидир.

Авваллари ҳам кўп марта қайтарганимиздек, оддий масхарабозга айланган Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳар куни Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиёнинг лофларини такрорлаш билан машғул. Бунақада узоққа боролмаймиз.