08 August 2021
20:33 - Кафе ва ресторанлар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилармиш! Ким буни қилмоқда?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги умумий овқатланиш объектлари фаолиятига карантин чекловлари татбиқ этилмайдиган ҳолатлар белгилангани ҳақида маълумотларга асос бўлоладиган нарсалар тарқатилибди.

Республика Махсус Комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Нимамиш, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан қуйидаги қарорлар қабул қилинибди.

2021 йил 10 августдан эътиборан умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00дан 20:00гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади. Табиий, саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлар бундан мустасно.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Шунақа гаплар, шунақа хабарлар! Нима, шунақа хабарларни Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарқатаётганига ишонувчилар борми? Бор, аммо, улар буни тан олмайдилар. Ўз фикрлари шундай эканлигини тан олиб юраверадилар.