15 June 2021
15:37 - Афғонистонда бир суткада 160 нафар толибон жангариси йўқ қилинганига ишонасизми? “Ҳаракат”: Бунақа бўлиши мумкинми?!

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг Foreign Policy журналига берган интервьюсида ҳаракат ва расмий ҳукумат ўртасида ишонч деярли йўқлигини айтганди.

Айни замонда Пажвак агентлиги Мудофаа Вазирлиги хабаридан шундай иқтибос келтирмоқда: "Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтказган операциялар натижасида охирги 24 соат ичида Қундуз, Ғазни, Бадғис, Ҳирот, Ғилминд, Ғор, Нангарҳор, Вардак ва Бадахшон вилоятларида 160 нафар толиб йўқ қилинди, 108 нафари жароҳатланди".
“Толибон” Ҳаракати Матбуот Котиби Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг Foreign Policy журналига берган интервьюсида ҳаракат ва расмий ҳукумат ўртасида ишонч деярли йўқлигини айтиб, “Толибон”нинг асосий мақсади халқаро ҳарбий кучларнинг Афғонистонни тўлиқ тарк этишига эришиш ва мамлакатда Ислом ҳукумати ўрнатиш эканлигини айтганди.

Бу рақамларга ва гапларга тўла ишониш қийин, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аслида, агар ҳар куни шунча террорист ўлдирилаётган бўлса, бу мамлакатда аллақачон терроризм битган бўларди. Демак, терроризм билан урушни тезда битириш мумкин эмас. Аксинча, унинг шиддатини ошириш керак.