07 June 2021
17:47 - Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланибди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 2021–2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;

- маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишда ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;

- маҳалла паспортидаги мезонлар асосида “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни “яшил” ҳудудга ўтказиш чораларини кўриш;

- Темир дафтар»га киритилган 11,6 мингта оиланинг 4,3 минг аъзосини, “Ёшлар дафтари”га киритилган 37,7 минг нафар хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга аниқ йўналишлар бўйича манзилли кўмаклашиш, мақсадли касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам бериш.

Қуйидагилар тасдиқланди:

1. 2021–2022 йилларда Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарларининг “ўсиш нуқталари” (ихтисослашув йўналишлари);

2. 2021–2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури;

3. 2021 йилда Тошкент вилоятида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз кўрсаткичлари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.06.2021 йилдан кучга кирди.