27 May 2021
19:10 -
Жорийдаги йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти ҳажми 9,6 фоизга кам бўлибди. “Ҳаракат” нима дейди?
Бу йил мева-сабзавот экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 фоизга камайиб, ўтган йилдан бери мева-сабзавот экспорти пасайиб келмоқда.
Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида қиймати 186 млн АҚШ долларига тенг бўлган 327,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
2020 йилнинг январ-апрел ойларида эса озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 185,4 млн доллар қийматли 362,6 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинган.
Бу 2021 йилнинг 4 ойида экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга кам бўлганини кўрсатади.
Экспорт ҳажми қисқарганига қарамай, 2021 йилда мева-сабзавот экспортидан келган маблағ 2020 йилга қараганда 0,6 миллион долларга кўпайганини кузатиш мумкин.
Статқўмга кўра, 2020 йилда 2019 йилнинг мос даврига нисбатан (январ-апрел) мева ва сабзавотлар экспорти 42,4 фоизга камайганди.
Шу йилнинг 4 ойида ушбу маҳсулотлар энг кўп экспорт қилинган:
- мева ва резаворлар – 34,3 минг тонна,
- қуритилган мева ва резаворлар – 23,1 минг тонна,
- сабзавотлар – 263 минг тонна,
- қалампир – 5,4 минг тонна,
- узум – 2 минг тонна,
- майиз – 14,5 минг тонна,
- ерёнғоқ – 8,4 минг тонна,
- тарвуз-қовун – 309,8 тонна.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январ-апрел ойларида мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган ТОП-10 давлатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилмоқда:
- Қозоғистон – 41,4 млн.
- Россия – 37 млн.
- Хитой – 24,3 млн.
- Покистон – 20 млн.
- Қирғизистон – 15,7 млн.
- Афғонистон – 10,7 млн.
- Украина – 4,3 млн.
- Туркия – 4 млн.
- Озарбойжон – 3,6 млн.
- Туркманистон – 3,3 млн.
Булардан ташқари, Ўзбекистон Беларусь (2,6 млн), Германия ( 2,4 млн), АҚШ (2,3 млн), БАА ( 2,0 млн), Тожикистон (2,0 млн), Ироқ (1,5 млн) ва бошқа давлатларга (8,7 млн АҚШ доллари) мева ва сабзавот экспорт қилганмиш.
“Ҳаракат”: Ҳурматли ўқувчиларимиз! Қани айтинг, шу рақамларга ишонасизми? Табиий, ишонмайсиз! Демак, бунинг сабабларини тушунтириб беринг, бошқалар ҳам буни кўрсин!!!