19 May 2021
21:24 - Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари маълум қилинибди: Нимамиш, Молия Вазирлиги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларимиз ҳақида хабар берибди
Молия Вазирлиги тақдим этган хабарда, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар - инфляция, Ялпи Ички Маҳсулот, ташқи савдо айланмаси, саноат ва хизматлар ҳажмига оид маълумотларни қамраб олган. Мана ўша рақамлар:

- 2021 йил 1 май ҳолатига инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил этди. (ўтган йилнинг мос даврида инфляция 14,5 фоиз)

- 2021 йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 триллион сўмни ташкил этди. (2020 йил 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсиш)

- Ўзбекистон Марказий Банкига кўра, 2021 йил охиригача ЯИМнинг реал ўсиши 4,5-5,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

- 2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 32,7 миллиард AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд. AҚШ долларига ўсди

- 2021 йилнинг биринчи чорагида ташқи савдо айланмаси 7,1 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. (ўтган йилга нисбатан 0,9 млрд. AҚШ долларига камайди)

- 2021 йил январ-март ойларида саноат маҳсулотлари ҳажми 91,5 триллион сўмни ташкил этди

- 2021 йил январ-март ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 61,0 триллион сўм

- 2021 йил январ-март ойларида қурилиш ҳажми 19,5 триллион сўмни ташкил этди

- Январ-апрел ойларида 19 та ким ошди савдоси ўтказилди ва жами чиқарилган вексел ва облигациялар ҳажми 1,6 триллион сўмни ташкил этди.

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича ТОП-10 ҳамкорлари рўйхатида Хитой (жами ташқи савдо айланмасининг 20 фоизи), Россия (18 фоиз) ва Қозоғистон (12,2 фоиз) етакчилик қилмоқда.

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, ТОП-10 рўйхатида биронта кучли Ғарб давлати кўринмайди. Германия ҳам Афғонистон ва Жанубий Кореядан кейинги ўринларда, аниқроғи, 10-чи ўринда турибди. АҚШ умуман эслатилмаган.

Қолаверса, биронта жиддий воқеадан хабар йўқ. Хуллас, аҳволимиз ростдан ҳам ДАБДАЛА.