15 May 2021
14:41 - Ўзбекистон тўла масхарабозликлар: Кеча Шавкат Мирзиё бир тошкентлик билан қучоқлашиб кўришгани ва гўёки Германиянинг йил охиригача берадиган ёрдами ҳақида

Бугун Тошкентнинг махаллий оммавий хабар воситалари кеча Ўзбекистоннинг ҳақиқий хўжайини Шавкат Мирзиё пойтахтнинг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласида бегона йигит билан қучоқлашиб кўришиш ҳақидаги таклифини қабул қилибди.

Расмда - айнан шу саҳнанини кўриб турибсиз. Шавкат Мирзиё бегона йигитни (унинг исми ҳам кўрсатилмаган) қучоқлаб турибди, “бечора” йигитча йиғлабди. Шунақа хабар Тошкентда.

Тошкентда иккинчи хабар - кеча пойтахтда Германия расмийлари шу йил охиригача ўз ҳукуматлари 61 млн евро миқдорида, жумладан, 23,5 млн евро - имтиёзли кредитлар ва 37,5 млн евро - Ўзбекистонда юқорида қайд этилган соҳаларда 8та лойиҳани амалга ошириш учун грантлар ва техник ёрдам шаклида мақсадли молиялаштиришни амалга ошириш масаласида келишиб олишибди.

Айнан шу 2-чи хабарга алоқаси бор расмлар кўп эълон қилинди. Аммо, бу хабарга ишонадиган СОДДА тошкентликлар топилмабди.

Хуллас, Тошкентимизда шунақа 2 та масхарабозлик хабари эълон қилинди.