12 May 2021
16:50 - Rasul Kusherbayev: ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҚЎНҒИР АЙИҚни отишга рухсат берибди
Фаолларнинг бидиришича, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг имзоси билан Россия фуқаросига 2 дона Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғини отишга Россия Федерация фуқароси Широкову Е.Пга рухсатнома берилган.

Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан 2021 йил 31 март куни рўйхатга олинган.

Овчи Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П. эса Бўстонлиқ туманида 1 дона қўнғир айиқни отиб, у билан ваҳшийларча суратга тушган.(Унинг яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор).

Мазкур турдаги айиқлар атиги 150 дона атрофида қолганди. Бу кетишда бирортаси қолмайди.

Экология қўмитасининг вазифаси ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИНИ асрашдан иборат. Лекин бу иш ҳаммасининг аксини кўрсатаяпти. Қўмита раҳбарининг ўзи ашаддий бронконъер ва бронконъерликни қўллаб қувватлайдиган шахс кўринади.

Афсус бу кишини Қонунчилик палатасида ушбу лавозимга тасдиқлашда экологияни сақлашга ҳисса қўшса керак, деган фикр бор эди. Энди эса экологияни у кишининг ўзидан асраш керак бўлаяпти.

Бу масалада парламент назорати керак назаримизда. Қўмита раиси тушунтириш бериши лозим.

Бизда экологияни асраш борасидаги ҳавотирлар ортиб бормоқда. Саволлар кўп.

12 май 2021 йил