22 April 2021
14:08 - Коронавирус бўйича кеча Ўзбекистонда аниқланганлар сони бир кунда 400га яқинлашибди
Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400га яқин ҳолатда коронавирус қайд этилиб, яна антирекорд янгилангани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда.

Шу тариқа, кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланганди.

Сўнгги бир кунда Тошкент шаҳрида 200дан ортиқ, Самарқанд вилоятида 73 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 54 нафари Тошкент вилоятида,
- 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 2288 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.