18 April 2021
12:26 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Юсуф Жума

Ҳаёт - тиғ - кескир қилич…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Алексей Навальний.

Ҳиндистон ҳукмдори султон Иброҳимнинг олти
юз минглик қўшини, минглаб жангчи фили бўлган.
Бобурсултон бир ярим минглик черик билан Ҳиндистонга
кирганлар.

Улуғ Бобур Мирзо ҳазратларининг элчиси Саводийни
Иброҳим қаматади.

“Ўшал кунким Иброҳимни бостук,
ўшал замон Саводий халос бўлиб келди.”
Бобурнома. 240 -бет.

Қутқаролмас ёвузликдан бир мардни ,
Номард дунё - номардларнинг номарди.
Шунча зўрми битта эрдан қўрққан ёв,
Йўқ, йўқ, очун - қўрқоқ - қўрқувга банди.

На ер юзи ва на осмон одилдир,
Зўравонлик - кўк боғлаган ҳосилдир.
Ўлдирилса эр зиндонда, номуссиз
Бутун очун - инсоният қотилдир.

2021 йил, 17 апрель

* * * * *

Тақдирим оғир келди -
Барча бало бир келди.

Чўкаман деб кўк келди,
Ютаман деб ер келди.

Чўкиб кўрди - синмадим -
Эрга кўк - ноэр келди.

Ютиб кўрди - сиғмадим -
Ернинг ости тор келди.

Ер - кўкдан тақдир оғир -
Оғирдан - оғир келди.

Оғзи ола эл, менга
Қарши оғзибир келди.

Кўкнинг иштони - булут -
Доим ҳўл - ёмғир келди.

2021 йил, 8 апрель

* * * * *

Ҳаёт - тиғ - кескир қилич,
Бир умр чопар - нотинч.

Эс - ишлатиш йўриғи,
Ютар - чополган тўғри -

Нодонлигини кесар,
Ёмонлигини кесар.

Қутли даврон тузади,
Ёв бошини узади.

Эссиз кесар ўз қўлин,
Тағин кесар ўз йўлин.

Кесади ўз ёшини,
Кесади ўз бошини…

2021 йил, 8 апрель