14 April 2021
19:33 - Ўзбекистонча масхарабозлик: Май ойида бюджетимизнинг 93 млрд сўм маблағи аҳоли фикри асосида ИШЛАТИЛАРМИШ

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинибди ва у ерда қуйидаги масхэарабозликлар тилга олинибди.

2021 йил май ойидан Ўзбекистоннинг 14та тумани (шаҳри) бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилармиш?!?!

Қарор билан 2021 йил май ойидан бошлаб республиканинг 14 та туман ва шаҳар бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилармиш?!

Ҳужжатда ҳудудлар ва уларнинг аҳолиси фикри асосида сарфланадиган маблағлар миқдори қуйидагича белгиланганлиги ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ:

- Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани (3,4 миллиард сўм);
- Андижон вилояти, Асака тумани (10 миллиард сўм);
- Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани (9,7 миллиард сўм);
- Жиззах вилояти, Дўстлик тумани (3 миллиард сўм);
- Қашқадарё вилояти, Қарши тумани (7 миллиард сўм);
- Навоий вилояти, Хатирчи тумани (7,6 миллиард сўм);
- Наманган вилояти, Чуст тумани (8,2 миллиард сўм);
- Самарқанд вилояти, Булунғур тумани (6,2 миллиард сўм);
- Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани (7,2 миллиард сўм);
- Сирдарё вилояти, Ховос тумани (3,8 миллиард сўм);
- Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани (3,9 миллиард сўм);
- Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри (10,4 миллиард сўм);
- Хоразм вилояти, Хонқа тумани (6,5 миллиард сўм);
- Тошкент шаҳри, Учтепа тумани (5,6 миллиард сўм);

Қарорда белгиланишича, мазкур маблағларнинг умумий ҳисоби 92,7 миллиард сўмни ташкил ЭТАРМИШ.

Белгиланишича, 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман ва шаҳарларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тартибига ўтилади.

Қарорга кўра, мазкур маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши қатъиян тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 августда Ўзбекистон президентининг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокини таъминлаш, туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш механизми жорий ЭТИЛГАНМИШ.