08 April 2021
16:38 -
Шармандалик: Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушлангани ҳақида
Бош Прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан тадбирлар ўтказиш давом этаётганмиш.
Шундай тадбирлардан бирида фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унинг халқ таълими тизимида ишловчи танишларини аттестациядан ўтказиш, икки нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро айбига тўлиқ иқрор бўлиб, олган пулларининг бир қисмини Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига бериши кераклигини маълум қилибди.
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи фуқародан юқорида қайд этилган масалаларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 900 АҚШ долларини пора тарзида олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинибди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига Жиноят кодексининг 210 -моддаси, фуқарога нисбатан эса 168-моддаси ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқдамиш.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, шунча жиноятлар очилибди, аммо биронта исм кўрсатилмаган. Одамларнинг юзлари бўяб қўйилган видео берилган. Ростакам шармандалик!!!