16 March 2021
22:12 - Яна массхарабозлик: Бош Вазир Абдулла Арип коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича йиғилиш ўтказгани ва бунинг масхарабозлиги
Бугун, яъни 16 март куни Бош Вазир Абдулла Арип раислигидаги видео-селектор йиғилишида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамини коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда, фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилгани хабар қилинмоқда.

Қисқа хабарларда айтилишича, йиғилишда вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилгани айтилмоқда. Буни тушуниш мумкин, дейди “Ҳаракат” мухбири, чунки, ҳозирча қўшимча карантин чекловлари жорий қилинмаган.

Манбаларнинг ўзлари қўшимча қилишича, мамлакатдаги эпидемиологик вазият икки ҳафта давомида кузатилади ва шундан кейин узул-кесил қарорлар қабул қилинармиш.

Қаранг, дейди мухбиримиз, хабарларда ҳеч қайси мухбир бу йиғилишлар навбатдаги масхарабозлик эканлиги ҳатто тилган олинмаган.

Нима ҳам дердик, Абдулла Арип бор жойда, худди Шавкат Мирзиё билан бўлгани каби, ҳаммаёқ оддий масхарабозлик ичида.