10 March 2021
16:01 - Яна масхарабозлик: Инновацион Ривожланиш Вазирлиги матбуот анжумани ўтказгани, вазир Иброҳим Абдураҳмонов асосан ёлоғонлар гапириш билан чеклангани ҳақида
Анжуманда қатнашган Инновацион Ривожланиш Вазири Иброҳим Абдураҳмонов асосан қуйидаги ёлғонларни айтибди:

“Давлат буюртмаси асосида уч хил типдаги - тематик, мақсадли ва ташаббускор грантлар берила бошланди. Аввалги йилларда фақат ташаббускор лойиҳаларга эътибор бериларди. Иккинчи қўйилган қадам - якуний маҳсулот ва молиялаштириш ҳажми аниқ бўлган тематик мавзуларга оид лойиҳаларга кўпроқ аҳамият қаратилмоқда.”

Ҳозир илмий лойиҳаларни экспертиза қилиш учун жамоатчилик асосида фаолият юритадиган 18та фан йўналиши бўйича 450 нафар малакали олим ва мутахассисдан иборат янги Илмий-Техник Кенгашлар (ИТК) ташкил қилинганмиш, айни кунларда 102та илмий ташкилот томонидан тавсия этилган 520 нафардан зиёд номзодлар орасидан Scopus ва Web of Science халқаро базаларида “Ҳирш” индексига эга 126 нафар олимлар танлаб олиниб, 18та ИТК таркиби тўлиқ ротация қилинганмиш, 36 нафар хорижлик олимлар эксперт сифатида жалб этилганмиш.

Вазир Иброҳим Абдураҳмонов грант лойиҳаларини саралаш босқичлари, текшириш жараёнидаги манфаатлар тўқнашуви олдини олиш, ўзаро боғлиқлик ҳолатларига йўл қўймаслик чоралари ҳақида гапириб, илмий экспертиза илмий кенгашларга олиб берилгани, техник экспертиза эса вазирлик ихтиёрида қолгани ҳақида лофлар отиш билан шуғулланаётганини айтибди. Аммо, унинг биронта гапи ИСБОТЛАНМАГАН.

Авваллари грант маблағи ойлик маош қилиб берилган бўлса, эндиликда олимлар зарур асбоб-ускуналар, реагент сотиб олиши ёки чет эл конференцияларида қатнашиш учун бориши мумкинлигини қўшиб қўйгани ҳам унинг обрўси тушишини ТЎХТАТОЛМАДИ.

Яъни ҳамма нарса эскича, ҳамма иш вазирлик елкасида қолибди, демак КОРРУПЦИОН текшириш ишлари ҳам вазирлик қўлида қолган, ҳамма ПОРА ҳам уларнинг қўлида қолаверади.