27 February 2021
22:46 - Депутат Расул Кушербаев: Ўзбекистон халқи ҳокимларни сайлашга тайёр, сайлашга рухсат берадиганлар ТАЙЁР ЭМАСМИШ
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаевнинг фикрича, Ўзбекистон халқи ҳокимларни сайлов йўли билан танлашга тайёр, бироқ ҳокимларнинг ўзи бунга тайёр эмасмиш.

Тушундингизми, сайтимизнинг ҲУРТМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ? Бу гапларни ЎзЛиДеП партияси аъзоси бўлган Расул Кушербаев YouTube каналидаги саҳифага берган интервьюсида айтибди.

Нимамиш, Расул Кушербаев Ўзбекистон халқи ҳокимларни сайлов йўли билан танлашга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида савол берилганда, шундай жавоб берганмиш:

“Ким айтди тайёр эмас деб? Тўғрисини айтсам, мен халқ ҳокимларни сайлов йўли билан танлашга тайёр эмас, деган фикрдан йироқман. Мен ҳокимлар сайлов йўли билан сайланишга тайёр эмас, деб ҳисоблайман. Улар сайлов йўли билан қўйса, мен ўтолмай қолсам керак, менга ким овоз беради, деб қўрқишади. Бу ишонч йўқотилганидан далолат. Аслида халқимиз тайёр эмас, деган гапни айтаётганнинг ўзи қўрқади, ўзи бу нарсага тайёр эмас. Мен шундай деб ўйлайман.

Маҳалла сайловларида ҳам кузатаман: ҳокимлик кимнингдир сайланишини хоҳлайди, икки-учта номзод қўяди, кучлиларни баъзида чиқариб юборади, чунки эртага у менинг жонимга тегади, қийнайди, деб ўйлайди. Мен бир неча жойда “Йўқ шуни қўямиз”, дейишганини кўрганман.

Лекин, одамлар юқорини айтганини хоҳламай, бошқа одамни сайлашган. Мана шу ерда назоратни қўлдан чиқариб қўйган. Қанақасига? Депутатлик сайловларида ҳам шунақа, мен кўрганман нечтасини. Мисол учун, одамлар ўзлари сайлашган қанча одамни, ҳеч кимнинг таъсирисиз. Лекин, бировларнинг хоҳиши билан ўтганлар ҳам бор. Қўрқадими, дейди. Қўрқади эмас, баъзан гапиришга уялади”.

Кўриб турибсизки, депутат Расул Кушербаевнинг фикрлари МУТЛАҚО ТЎҒРИ. Аммо, унинг ҲАЁЛИГА ҲАМ келмаган бир нарса бор: Нимага одамлар ўзлари истаган номзодларини кўрсатолмайдилар ва юқорининг ТОПШИРИҚЛАРИНИ бажаришга мажбурлар???

Мана шу масала устида ўйлаш керак! Нима қилсак, одамлар ўз номзодларини ўзлари танлайдиган бўладилар?

Ҳамма ўқувчиларимизни ҳам шу масала устида ўйлашга чақиришимиз керак, номзод кўрсатоладиган ПАРТИЯЛАР СОНИНИ чекламаслик лозим, ШАРТ!