18 February 2021
14:25 - Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўналишлари тармоғини уч тоифага ажратиш ниятида
Президент Шавкат Мирзиёнинг “Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳамма ерда тарқатишга бошлангани маълум қилинишга бошлади.

Қарор қабул қилинса, Транспорт Вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва хорижий мутахассисларнинг қуйидаги таклифлари маъқулланади:

- жамоат транспорти йўналишлари тармоғини уч тоифага - боғловчи, етказиб берувчи ва магистрал йўналишларга ажратган ҳолда босқичма-босқич мақбуллаштириш;
- уч тоифадаги - боғловчи, етказиб берувчи ва магистрал йўналишларга табақалаштирилган тарифларни жорий этиш;
- шаҳар жамоат транспорт корхоналарини мақбуллаштирилган йўналишларда ҳақиқий бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш (Pool system) тизимини жорий этиш. Бунда, Pool system тизими орқали шаҳар жамоат транспорти корхоналарини молиялаштириш манбалари этиб маҳаллий бюджет субсидиялари ва Тошкент шаҳар транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини белгилаш.

Тошкент шаҳар транспорт Бош Бошқармаси ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган “Тошкент Шаҳар Транспортини Ривожлантириш Жамғармаси” ташкил этилади. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилиши белгиланади:

- Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўловчи ташишдан олинадиган даромадлар;
- Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш ҳуқуқи учун лицензия олишга берилган аризаларни кўриб чиқиш учун йиғимларнинг 100 фоизи;
- Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофи йўналишларини йўлга қўйиш учун тендерларда иштирок этиш учун тўловларнинг 100 фоизи;
- Тошкент шаҳар ва шаҳар атрофида автомобилда йўловчилар ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;
- бошқарма инспекторлари томонидан автомобиль ташувчилари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида тузилган баённомалар бўйича ундириладиган жарима тўловлари тушумининг 100 фоизи;
- Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкасига қўшимча коэффициентларни қўллашдан тушадиган маблағлар 100 фоизи;
- Тошкент шаҳри автомобиль йўллари ёқасида ташкил этилган автотураргоҳлардан фойдаланиш ҳисобига олинадиган маблағлар;
- жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари ва грантлари;
- давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Хуллас, Шавкат Мирзиё шунақа НАРСАЛАР яратиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрлатибди ва улар тезда рўйхатдан ўтказилади. Кўрамиз, келажакда нималар бўлади?