08 February 2021
20:47 - Масхарабозлик: Мамлакатимизда долларнинг СЎМга нисбатан курси 9,61 сўмга тушибди, табиий, СЎМнинг курси ортган
Марказий Банк 2021 йил 9 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 10530,83 сўм (10540,44 сўм)

1 ЕВРО – 12681,23 (12791,88)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1628,55 (1640,54)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 141,10 (139,72)

1 Қозоқ тенгеси – 25,05 (24,88)

Масхарабозликка қаранг, АҚШ долларининг сўмимизга нисбатан курси яна ПАСТЛАНГАНинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки, аҳволимиз шундоқ ҳам дабдала, 1 долларнинг курси 10,5 минг сўм атрофида.

Баъзи валюталарнинг бугунги курси Марказий Банк сайтида ҳам ҳали эълон қилинмагани сабабли, янги курс ўрнига (?) белгиси қўйдик.

Алоҳида уруғулаш керакки, сўмнинг чет эл валюталарига нисбатан курси яна бир оз ўзгарган, демак, аҳволимиз янада ёмонлашмоқда. Шундай аҳвол экан, сўмнинг курси ортаётгани ҳақида гапириш, яъни аҳволимиз яхшиланаётгани ҳақида вайсаш - ОДДИЙ МАСХАРАБОЗЛИКдан бошқа нарса эмас-ку!!!

Эътибор беринг, бошқа валюталарнинг қиймати келаётган 15 февралдан бошлаб, ҳар куни эълон қилинармиш. Кўрамиз, амалда ҳеч нарса ўзгармайди!