04 February 2021
18:36 - Бухорода масхарабозлик: Бу Вилоят Ҳокими Ботир Зарипов Сенат аъзоси этиб сайланди
Бугун Бухоро шаҳрида - вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтибди. Унда бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилиб, бу ўринга жорийдаги вилоят ҳокими Ботир Зарипов сайланибди.

Эслатиш керакки, 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган Ботир Зарипов, 1997 йилда Тошкент Молия Институтини тамомлаган экан.

Кейин у 2015-2016 йилларда АТ “Агробанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2016-2019 йилларда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимларида, 2019 йил 4 апрелдан эса янгидан ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмаси Бошқаруви Раиси сифатида фаолият кўрсатган экан.

Ниҳоят Ботир Зариповни 2020 йил 7 ноябрда Бухоро Вилояти Ҳокими Вазифасини Бажарувчи этиб тайинланшибди ва 2021 йилнинг 22 январ куни Бухоро Вилояти Ҳокими этиб тасдиқлашибди.

Қаранг, қандай масхарабозлик! Бечора Ботир Зарипов 24 йил ичида оддий давлат хизматчисидан вилоят ҲОКИМИ даражасига чиқибди. Мана сизга адолат, мана сизга ҳақиқат! Агентлигимизнинг ўқувчилари бу масалага қандай қарашади? Фикр билдиринг, ана ўшанда бизда адолат ва ҳақиқат борлиги ўртага чиқади!