Шавкат Мирзиё Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш нияти бўлганлигини ўз вақтида маълум қилган, аммо туман раҳбарини ишдан олиш ҳақида буйруқ бергани бугунгина маълум бўлибди.
Махсус ишчи гуруҳ маҳаллаларнинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммолари ва имкониятларини ўрганиб чиққани, Бош Вазир ўринбосарлари - Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умурзоқов ва Иқтисодий Ривожланиш ва Камбағалликни Қисқартириш Вазири Жамшид Қўчқоров Юнусобод туманини ривожлантиришнинг 2021−2022 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари, иш ўринларини яратиш ва маҳаллий бюджет рентабеллигини ошириш, ривожланиш инфратузилма комплекс дастурини тақдим этишибди, айнан шу ишлар Тошкентнинг бошқа туманларидаги маҳаллаларда ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда эмиш.
Ушбу масалага тўхталган президент Шавкат Мирзиё Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш ҳақида ўйлаётганини айтган экан, аммо Тошкент шаҳар ҳокими уч ой ичида топшириқларни ўз раҳбарлигида бажаришга ваъда берибди. Президент алоҳида таъкидлашича, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа Чилонзор тумани ҳокимини роса мақтаб, унга адвокатлик қилибди.
“Чилонзорда нима ўзгарганини телевизорда чиқиб айтиши керак, одамлар айтиши керак. Тушунарлими ёки йўқ? Менга биров мақтагани керак эмас, адвокат бўлиш керак эмас ҳеч кимга” дебди у Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжани назарда тутиб.
Хуллас, Ўзбекистон пойтахтида шунқа масхарабозликлар давом этмоқда. Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу каби хабарларга эътибор беринг, нималар бўлишини аввалдан кўрсатиб бериш масаласига эътибор беришга ҳаракат қилинг.
Акс ҳолда, Шавкат Мирзиё ва унинг қўл остида ишлаётган Жаҳонгир Ортиқхўжа пойтахтдаги маҳаллий ҳокимларга адвокатлик қилиш билан иш олиб бораверади. Демак, ишлар дабдала бўлаверади!