11 December 2020
15:21 - Молия Вазирлиги давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошганини маълум қилди
Молия Вазирлиги томонидан эълон қилинган Ўзбекистоннинг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси кўрсатмоқдаки, давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган.

Шу йилнинг 1 октябрь ҳолатиг кўра, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд доллар эквивалентини ёки Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этган.

Шу жумладан давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етганмиш.

Бу қарзнинг таркиби қуйидагича: Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 12,7 млрд доллар, ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз - 5,8 млрд доллар. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.

Бу қарзнинг таркиби қуйидагича: ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз - 4,7 трлн. сўм (0,4 млрд. доллар); ҳукумат кафолатлаган ички қарз - 18,9 трлн. сўм (1,9 млрд. доллар).

Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон давлат қарзи (Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан - 36,8 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан - 32,8 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолаётгани ҳам очиқча тан олинган.