Бугун, яъни 9 декабр куни Адлия Вазирлигида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбой раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, керакли қарорлар чиқариш муҳокама қилинганмиш. Йиғилиш давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш, фарзанд таълим-тарбиясида ота-она масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил этилганмиш.
Ёшларнинг мустақил ҳаётга моддий ва руҳий томондан тайёр бўлмасдан оила қуриши, бепуштлик, ёшларнинг репродуктив саломатлигидаги муаммолар, эр-хотиннинг оилавий масалаларда ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини турли шахслар томонидан чеклаш кабилар оилавий ажримларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатилиб, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилиб, алимент ундиришдан асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини камайтириш эканлиги таъкидланганмиш.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, шундай олий даражали йиғилишда алимент тўлаш амалиёти бўйича:
- жорий ҳолат ҳамда ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибасини таҳлилий қиёслаб, соҳани такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурилибди;
- оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда бепуштлик юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, никоҳнинг дастлабки 3 йиллигида ёш оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли шартларда маиший, ипотека ва автокредитлар ажратиш;
- алимент тайинлаш ҳамда тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда мажбурий равишда ҳал қилиш;
- алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш шаклидаги таъсир чораларини қўллаш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқишга келишиб олинганмиш.
Нима, шундай оддий нарсаларни муҳокама қилиш учун шундай юксак даражада йиғилиш ўтказиш шартмиди? Ўзбекистондаги ягона мухолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери биз ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга мухтож эканлигимиз айтиб келинмоқда. Шундай қилинса, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётганини кўринган бўларди!
Танзила Норбой ва Адлия Вазири Русланбек Давлет каби УЛУҒ ИНСОНЛАР вақтларини бекор ўтказмасдан буюк ишлар билан шуғулланишган бўларди. Тўғри, кеч қолдик, аммо ҳозироқ айнан шу ишлар билан шуғулланиш лозим.
Расмда - шу масхарабозлик йиғилишини кўрмоқдасиз.